Халқаро давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Раис ўринбосари Фаррух Карабаев ҳамда тадбирда иштирок этаётган қатор нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар вакилларининг кириш сўзлари билан очиб берилди.
Шунингдек, қуйидаги спикерлар ўз маърузалари билан иштирок этишди:
Халқаро ташкилотларнинг етакчи экспертларидан:
Cпикерлар ўз маърузалари тадбиркорлик фаолиятига давлат органларининг ноқонуний аралашувини олдини олиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва рақобат муҳитини ҳимоя қилиш масалалари бугунги кунда стратегик аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, халқаро тажриба, институционал механизмлар ва рақамли ечимларни жорий этишнинг аҳамиятига тўхталиб ўтилди.
Давра суҳбатида қуйидаги панель сессиялари бўлиб ўтмоқда:
Ушбу тадбир Ўзбекистонда тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, давлат органлари фаолиятида қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда рақобат сиёсатини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.








