ЖАВОБ:
Йўқ, бу қонунбузарлик ҳисобланади. «Рақобат тўғрисида»ги Қонунга биноан рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар тақиқланган.
Товар ёки молия бозорида икки ва ундан ортиқ тарафнинг рақобатни чеклашга ёки истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказилишига олиб келадиган ёхуд олиб келиши мумкин бўлган, битта ёки бир нечта ҳужжатда акс эттирилган ёзма шаклдаги шартлашуви, шунингдек оғзаки шаклдаги шартлашуви рақобатга қарши келишувдир.
Рақобатлашаётган хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан потенциал рақобатчилар ўртасидаги рақобатни чеклашга ва (ёки) истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказилишига олиб келадиган ҳамда қуйидагиларга қаратилган рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар тақиқланади ҳамда ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб топилади.
Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Манба: Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни (https://lex.uz/ru/docs/6518381)