Фармацевтика соҳаси ходимлари учун навбатдаги малака ошириш курси ташкил этилди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Наманганда дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи ҳамда чакана савдоси билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар ходимлари учун амалий ўқув семинар-тренинг ташкил этилди.
Ушбу тадбир Марказ томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ўқув курслари тизимининг давоми сифатида ташкил қилинди.
Тренинг доирасида иштирокчиларга:
⏺ “Рақобат тўғрисида”ги Қонун нормалари,
⏺ истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги талаблар,
⏺ “FAIR TECH” ахборот тизимида қайд этилаётган ҳуқуқбузарликлар,
⏺ лицензия талаблари ва уларни тўғри қўллаш,
⏺ референт нарх шакллантириш тизими,
⏺ “Реклама тўғрисида”ги Қонун доирасидаги чекловлар
бўйича амалий билим ва кўникмалар берилди.
Ўқув курси Қўмита ва Марказнинг етакчи экспертлари ҳамда соҳанинг тажрибали мутахассислари томонидан ўтказилди.
Рақобат сиёсатини жойларда самарали татбиқ этиш, соҳа вакилларининг ҳуқуқий билим ва малакасини ошириш мақсадида бундай ўқув курслари Республика ҳудудларида ҳам тизимли равишда ташкил этилмоқда.
Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилади