Электр энергияси учун 1,8 млрд сўмдан ортиқ асоссиз ҳисобланган қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида кўрсатма берилди
Бухоро вилоятида фаолият олиб бораётган Бухоро давлат университети ҳамда Бухоро давлат тиббиёт институтининг “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Энергиясавдо” филиали Бухоро бўлинмаси ҳаракатларидан норози бўлиб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Олиб берилган ўрганишлар давомида, хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан 2 та таълим ташкилотига оширилган тариф қўлланилиши эвазига 1,8 млрд сўмдан ортиқ қўшимча тўлов ҳисобланганлик ҳолатлари аниқланган.
Юқоридагиларга асосан, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Энергиясавдо” филиалига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича 2 та субъектга асоссиз ҳисобланган 1,8 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиш, мазкур қонунбузилишни бартараф этиш ва келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Маълумот ўрнида. Махсус комиссиянинг ушбу қарори ва кўрсатмасидан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.








