Кун тартибида аввалги йиғилиш қарорларининг бажарилиши, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатларда рақобат сиёсатининг асосий жиҳатлари, ҳамда қонун бузилишининг олдини олиш бўйича ҳисоботни кўриб чиқиш белгиланган. Йиғилишни Кенгаш раиси Максим Шаскольский ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев очиб бердилар.
Раис ўз нутқида қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: «Рақобат сиёсати қадимий тарихга эга бўлиб, у адолатли савдони таъминлаш учун Қадимги Рим даврида шаклланган. Бугунги кунда биз рақамли технологиялар талабларига жавоб бериш учун монополияга қарши механизмларни такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорликни чуқурлаштиришимиз керак. Бу иқтисодий ўсиш ва халқларимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади.»
МДҲ давлатлари вакиллари ўз маърузаларини тақдим этмоқда. Йиғилиш минтақанинг ҳуқуқий ва иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлайди.