2026 йил 29 январь куни Тошкент шаҳрида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Давлат органларининг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувини олдини олиш” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Халқаро конференцияда Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD), БМТнинг Савдо ва тараққиёт конференцияси (UNCTAD) каби нуфузли халқаро ташкилотлар экспертлари, шунингдек, давлат органлари вакиллари, тадбиркорлик субъектлари, фуқаролик жамияти ва илмий-тадқиқот доиралари вакиллари иштирок этмоқда.








