Жорий йилнинг 19-21 август кунлари Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув курслари бўлиб ўтди.
Мазкур курсларда республикадаги йирик корхоналар “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУК “Тошкентбошпланлити” ДУК, “Хоразм шакар” МЧЖ, “Максам-Чирчиқ” АЖ, “Бухоро нефтини қайта ишлаш заводи” МЧЖ, “Махсустранс” ДУК, “Аммофос-Максам” АЖ, “Автоoйна” АЖ, “Навоиазот” АЖ, “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ, “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ, “Ангрен шакар” МЧЖ, “Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ, “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ХК, “Алоқабанк” АТБларнинг монополияга қарши комплаенс бўйича масъул ходимлари иштирок этди.
Ўқув курслари доирасида иштирокчиларга Қўмита раиси ўринбосари Ф.Карабаев ҳамда бошқа масъул ходимлар томонидан:
– Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва унинг мақсади;
– устун мавқе, монополия ва табиий монополия асосий талаблари;
– монополияга қарши комплаенс асосий талаблари;
– инсофсиз рақобат турлари ва белгилари;
– картель келишувлари ва уларнинг турлари;
– рақамли платформаларнинг бозор ҳукмронлиги ва уларга нисбатан монополияга қарши талаблар;
– биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби ва талаблари
мавзуларида малака ошириш курслари ўтказилди.
Ўқув семинар якунида тингловчиларга курс бўйича махсус сертификатлар топширилди.