Рақобат қўмитаси томонидан 2025 йил давомида иқтисодиётда давлатнинг иштирокини қисқартириш бўйича давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олинганлиги масалалари юзасидан мониторинг ишлари олиб борилди.
Олиб борилган ўрганиш ишлари давомида, давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этган қуйидаги ташкилотларга, жумладан,
🔘6 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари – Нукус ва Янгиер шаҳар, Қизириқ, Бувайда, Шайхонтоҳур ва Сергели тумани ҳокимликлари;
🔘2 та Қўнғирот ва Шароф Рашидов тумани Ободонлаштириш бошқармалари;
🔘13 та олий ва ўрта махсус таълим муассасалари – Хўжаобод Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми, Андижон машинасозлик институти, Андижон қишлоқ хўжалиги ва Агротехнологиялар институти, Бухоро Давлат университети, Бухоро мухандислик-технология институти, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника университети ва унинг Олмалиқ филиали, Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, Янги Ўзбекистон университети, Тошкент Давлат Шарқшунослик университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, Ядро физика институти;
🔘8 та давлат корхоналари ва бюджет ташкилотлари – «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» ДМ, Ўзбекистон миллий кинематографияни ривожлантириш маркази, Қашқадарё вилоят Автомобил йўллари бош бошқармаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси, Қувасой шаҳар 1-сон спорт мактаби, Наманган вилоят хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станцияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Капитал қурилиш бошқармаси, «Қурилиш соҳасида ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» ДМ;
🔘9 та давлат иштирокидаги корхоналар – «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекэкспертиза» АЖ, «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекистон Телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУК, «Тошкент метрополитени» ДУК, «Шўртангаз кимё мажмуаси» МЧЖ, «Сурхондарёдонмаҳсулотлари» АЖ, «Тошкент тумани кўп тармоқли деҳқон бозори» МЧЖ, Ҳазорасп улгуржи савдо комплекси дирекция;
Рақобат қўмитаси ҳудудий органларининг Махсус комиссияси томонидан юқоридаги корхоналарга нисбатан «Рақобат тўғрисида» қонун талабларига амал қилинмагани, яъни давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш) чоғида монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинмагани юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, қонун талабларига асосан айрим субъектларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилди.








