Рақобат қўмитаси ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК ҳамда “Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази” ДМ вакиллари иштирокида Давлат харидлари иштирокчилари уюшмаси раҳбар ва экспертлари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда уюшма вакиллари томонидан соҳадаги мавжуд муаммолар, аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан бир қатор таклифлар илгари сурилди. Жумладан:
давлат харидлари иштирокчиларининг ҳуқуқий билимларини ошириш;
тортишувларга сабаб бўлаётган қонуний талабларнинг амалиётдаги татбиқи бўйича ўқув машғулотларини ташкил этиш;
давлат харидлари жараёнларини таҳлил қилиш ва уларда рақобат муҳитини яхшилаш мақсадида сунъий интеллект имкониятларини ўрганиш ва жорий этиш каби таклифлар билдирилди.
Шунингдек, давлат харидлари жараёнида рақобатни таъминлаш, инсофсиз амалиётларнинг олдини олиш, харид жараёнларида шаффофлик ва самарадорликни ошириш мақсадида сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.