Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига кўра чакана савдода акция ва чегирмаларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ва давлат назоратини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари”га чакана савдо қилишда товарларга рағбатлантирувчи акция ва чегирмалар қўллаш тартиби ҳамда уларни қўллаш бўйича талабларни бузганлик учун жавобгарлик чоралари қўлланилиши бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Мазкур қарорга кўра, мазкур савдо қоидалари “рағбатлантирувчи акция”, “нархнома”, “чегирма нарх” ва “чегирма нархгача” каби тушунчалари билан тўлдирилди.
Шунингдек, сотувчи истеъмолчиларнинг қизиқишини ошириш, сотувни кўпайтириш ёки бошқа мақсадларда ўзи реализация қилаётган товарларга нисбатан рағбатлантирувчи акция ёки чегирмалар қўллаши мумкин, аммо алкогол, пиво, вино, тамаки маҳсулотлари ва никотин мосламалари бундан мустасно.
Чегирма эълон қилинганда қуйидаги талаблар белгиланди:
🔘Аввалги нарх — охирги 30 кун ичидаги энг паст нарх бўлиши шарт. (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно);
🔘Акциядаги нарх одатдаги нархдан катта шрифтда ёзилиши мумкин эмаслиги (агар нархнома мавжуд бўлса);
🔘Нарх сунъий равишда кўтарилиб, кейин туширилиб чегирма сифатида кўрсатиш орқали истеъмолчиларни чалғитиши тақиқланди;
🔘Акция/чегирма ҳақидаги ахборотларни солиқ органларига 10 кун олдин тақдим этилиши;
🔘Сотувчи чегирма эълон қилиш олдидан товар ва нархлар ҳисобини юритиши, охирги 30 кунда амалда бўлган нархларини қайд этиши ва истеъмолчига мазкур маълумотни тақдим этиши;
🔘Сотувчи акция ўтказиш шартлари, акциянинг амал қилиш муддати, сотиб олиш шартлари, акцияга қўйиладиган товарлар номи (туркуми), нархи, имтиёзлар ва бошқа муҳим маълумотларни истеъмолчиларга аниқ ва тушунарли қилиб етказиши;
🔘Акцияга қўйилган товарлар захирасини унинг амал қилиш муддати давомида етарли миқдорда бўлишини таъминлаши;
🔘Агар чегирма учун шахсий маълумот талаб этилса, сотувчи қонунчиликка риоя қилиши ва истеъмолчини маълумотларни қайта ишлаш мақсад ва шартлари ҳақида хабардор қилиши;
🔘Рағбатлантирувчи акция ва чегирмалар қўллаш бўйича талабларни бузганлик учун жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Қарори билан танишиш (https://lex.uz/docs/7782935).