Ижтимоий тармоқлар орқали “Centrum Air билан боғлиқ Туркия аэропортида 9 соат давомида самолёт учмаганлиги сабабли фуқаролар аэропортда қолиб кетишгани…” юзасидан танқидий мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида” ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунларига асосан дастлабки таҳлилий ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.








