Бутунжаҳон Сифат куни муносабати билан Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан жойларда сифат маданиятини ошириш, маҳсулотлар ва хизматлар сифати бўйича аҳолининг хабардорлигини кучайтиришга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, Фарғона вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан Фарғона давлат техника университети ва Фарғона давлат университетида талаба-ёшлар иштирокида давра суҳбатлари ўтказилди.
Тадбирлар давомида, “Сифат” тушунчасининг моҳияти, маҳсулот ва хизматлар сифатини таъминлашда корхоналар масъулияти, соғлом рақобат муҳитининг сифат оширишдаги ўрни, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик нормалари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
💬 Талабалар сифат стандартлари, сертификатлаш тизими ва реклама, рақобат тўғрисидаги қонунчиликка оид саволлар билан фаол иштирок этди.
Жиззах вилояти
Бутунжаҳон Сифат куни муносабати билан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилиш ва стандартларга риоя этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Қўмитанинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан учрашув ташкил этилди.
💬 Мутахассислар томонидан маҳсулот ва хизматлар сифати тушунчаси, давлат стандартлари талаблари, бозордаги сифат назорати жараёнлари, сифатсиз маҳсулотни аниқлаш ва мурожаат қилиш тартиби, истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари ва уларни амалга ошириш механизмлари каби мавзуларда батафсил тушунтиришлар берилди.
Навоий вилояти
“Бутунжаҳон сифат куни” муносабати билан ҳудудий бошқармада ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда семинар ўтказилди. Семинар давомида истеъмолчиларга озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, уларни харид қилишда айниқса эътибор қилиш лозим бўлган жиҳатлар, давлат стандартлари ва қонунчилик талаблари ҳақида муҳим маълумотлар берилди.
💬 Шунингдек, ҳудудий бошқарма ва тегишли ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Сурхондарё вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Термиз Педагогика институтида Бутунжаҳон Сифат куни муносабати билан “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ҳафталиги” доирасида тадбир ўтказилди.
💬 Ўтказилган тадбирда талабаларга озиқ-овқат маҳсулотлари сифати бўйича кенг тарғибот ишлари олиб борилди. Шу билан бирга, бошқарма томонидан амалга оширилаётган ишлар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.
Хоразм вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида Урганч рақамли технологиялар университети, Урганч давлат университети ва Урганч давлат тиббиёт институтида “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ҳафталиги” доирасида тарғибот ишлари олиб борилди.
💬 Тадбирда талабалар учун озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари сифати, давлат стандартлари талаблари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама ва рақобат тўғрисидаги қонун нормалари бўйича кенг тушунтиришлар берилди.
Тошкент шаҳри
Ҳудудий бошқарма томонидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Бутунжаҳон Сифат кунига бағишланган тадбир ўтказилди.
💬 Тадбирда Рақобат қўмитаси ходимлари талабалар учун. озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари сифат назорати, давлат стандартлари талаблари, истеъмолчилар ҳуқуқларига оид асосий маълумотларни етказди.
Маълумот учун: Бутунжаҳон Сифат куни Европа сифат ташкилоти (ЭОК) томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида 1989 йилда тасдиқланган бўлиб, ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи пайшанбаси дунёнинг 80 дан ортиқ давлатида кенг нишонланади.








