Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6181-сон ва ПФ-124-сонли фармонларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан тиббий хизматлар соҳасида истеъмолчиларнинг номуайян доирадаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соҳавий қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш ва кўрсатилаётган хизматларнинг асослилигини баҳолашга қаратилган қатор ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Рақобат қўмитаси томонидан ижтимоий буюртмалар шакллантирилди.
Мазкур ижтимоий лойиҳалар орқали тиббиёт соҳасида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ўрганиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари таъминланаётганлик даражасини таҳлил қилиш, шунингдек ушбу хизматларнинг қонунчиликка мувофиқлигини холисона баҳолашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ушбу ташаббуслар доирасида, хусусан, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда Тошкент шаҳар истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш маркази томонидан ишлаб чиқилган илғор ижтимоий шериклик лойиҳалари Қўмита томонидан қўллаб-қувватланди.
Амалга оширилаётган ушбу лойиҳалар, фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизматларда шаффофликни таъминлаш, истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишда жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда соҳага оид ҳуқуқий онгни оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мазкур лойиҳаларнинг асосий мақсади:
🔍 Фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;
🔍Ижтимоий лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш ва жамиятдаги адолатни таъминлаш;
🔍Давлат томонидан фуқаролик жамияти институтларига қўшимча шароитлар яратиш, ҳуқуқий ва ташкилий имкониятларни кенгайтириш.
Лойиҳаларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий тамойиллари:
⏺Шаффофлик — барча жараёнлар очиқ ва ўз вақтида маълумот билан таъминланади;
⏺Рақобатбардошлик — тенг шароитларда ўз имкониятларини намоён қила оладиган ишлаб чиқарувчилар ва ташкилотлар учун равон фаолият олиб борилади;
⏺ Адолатга асосланиш — барча иштирокчилар учун тенг ва адолатли шарт-шароитлар таъминланади.
Бу каби лойиҳалар нима учун муҳим?
Фуқаролик жамияти институтлари ҳар қандай демократик давлатда жамиятни ривожлантириш, ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва адолатни таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Давлат органлари билан самарали ҳамкорлик олиб бориш, ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ва фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Фуқаролик жамияти институтлари билан ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш, янгича ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий барқарорликни таъминлаш.
Жамиятдаги адолатни таъминлаш ва шаффоф рақобат муҳитини яратишда ушбу янги лойиҳалар муҳим аҳамият касб этади. Ушбу ташаббуслар ва ислоҳотлар фуқаролик жамиятининг давлат органлари билан узлуксиз ҳамкорлигини таъминлаш, янги лойиҳаларни ривожлантириш ва жамиятда адолатли, шаффоф иқтисодий муҳитни яратишга хизмат қилади.
Давлат ва фуқаролик жамияти институтлари орасидаги ҳамкорлик барқарорлиги ва ижтимоий лойиҳаларнинг муваффақияти мамлакатда ижтимоий барқарорликни таъминлашга, аҳолининг турмуш даражасини оширишга ва глобал рақобатбардошликни кучайтиришга катта ҳисса қўшади.