Беларус Республикасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган учрашув бўлиб ўтди
2025 йил 19 октябрь куни Минск шаҳрида Беларус Республикаси Монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик келишуви доирасида учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашувда Қўмитанинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Элмурат Хаитметов ва Беларус Республикаси вазирлиги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Жанна Кучевская иштирок этиб, соҳадаги амалий ишлар, долзарб масалалар ва янги ислоҳотлар юзасидан маълумот алмашишди. Шунингдек, рақамли платформаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Қўмита делегацияси Беларусда бўлиб ўтаётган МДҲга аъзо давлатларнинг Монополияга қарши сиёсат бўйича давлатлараро кенгашининг 59-йиғилиши ва Монополияга қарши қонунчилик талабларини бузилиши ҳолатларини биргаликда бартараф этиш бўйича штабнинг 45-йиғилишида иштирок этмоқда.