Шавкат Мирзиёев Қаршидаги саноат лойиҳалари билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифининг иккинчи куни Қарши шаҳридаги “Қавали” кичик саноат зонасида жойлашган бир қатор корхоналар билан танишди. Саноат зонасининг ер майдони олти гектар бўлиб, муҳандислик инфратузилмаси яхши ташкил этилган, транспортга жуда қулай. Шу боис ишлаб чиқариш жадал ривожланмоқда. Ҳозир бу ерда қурилиш материаллари, мебелсозлик, тўқимачилик, фармацевтика ва чарм саноати йўналишидаги 11 та…

Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига

Ҳурматли ички ишлар тизими ходимлари! Қадрли офицер ва генераллар, сержант ва сафдорлар! Муҳтарам фахрийлар! Аввало, сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Ушбу қувончли айёмда сизларнинг ўз зиммангиздаги ғоят муҳим вазифаларни масъулият билан адо этиб келаётганингизни алоҳида таъкидлашни истардим. Сўнгги йилларда ички ишлар органларини…

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари кўздан кечирилди

Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари кетмоқда. Коммунал тармоқлар қайта кўриб чиқилиб, иссиқлик корхоналари модернизация қилинмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи давомида вилоят “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонасининг Қарши шаҳрида янгидан бунёд этилган марказий қозонхонасини бориб кўрди. Ушбу мажмуа 12 Гкал қувватга эга. Бу ерга Туркиядан келтирилган 14 МВтли учта қозон ўрнатилди.…

Қарши шаҳрида Она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази барпо этилди

Қарши шаҳрида Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиали барпо этилди. Президент Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида ушбу муассасани бориб кўрди. Жорий йил 8 сентябрда давлатимиз раҳбарининг “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, Республика ихтисослаштирилган акушерлик…

Президент Қаршидаги маҳаллада меҳмон бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Қарши шаҳридаги Ойдин маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши, ҳудуддаги ободлик ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик билан яқиндан танишди. Бу ерда 11 мингга яқин аҳоли яшайди. Ҳудудда иккита мактабгача таълим ташкилоти, битта умумтаълим мактаби мавжуд. Жорий йилда яна учта кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. Маҳаллада хизмат кўрсатиш соҳаси, тикувчилик ва ҳунармандчилик…

Президент Қарши туманидаги мактабда бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев сафар дастурида назарда тутилмаган манзиллар билан танишишда давом этмоқда. Қарши тумани маркази – Бешкент шаҳридаги 12-мактаб ҳам режалаштирилмаган ҳолда бориб кўрилди. Бу ерда айни пайтда 1 минг 400 га яқин ўғил-қиз ўқимоқда. Уларга юздан ошиқ малакали педагоглар таълим бермоқда. Мактаб ўтган йили капитал таъмирланган. Ўқувчиларга битта касб-ҳунар ва иккита хорижий тилни ўргатиш йўлга қўйилган.…

Қарши туманида янги шифохона қурилади

Давлатимиз раҳбари Қашқадарёга ташрифи чоғида режадан ташқари тарзда Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига борди. Унинг биноси ўтган асрнинг 60-70-йилларида қурилган. Шифохона 228 бемор ўрнига ва поликлиника 250 қатновга мўлжалланган. Ҳозирда тумандаги 243 минг аҳолига хизмат кўрсатади. Лекин бу ердаги шароитлар шунча қамровга ва замон талабига мос эмас. Айрим жиҳозларни янгилашга зарурат бор. Президентимиз тиббий бўлимлар ва…

Аҳолига муносиб турмуш шароитлари яратиш — ислоҳотларнинг асоси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида 24 октябрь куни Қашқадарё вилоятига келди. Давлатимиз раҳбари бутун фаолияти давомида ҳар бир соҳа бўйича бевосита жойларга чиқиб, халқ билан мулоқот қилиб, аҳоли ҳаётидан келиб чиқиб иш юритади. Мамлакатимиз ҳудудларига ташрифлардан асосий мақсад — қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини кўтариш, туманларни саноатлаштириш, иш ўринларини кўпайтириш, ижтимоий…

Президент Қашқадарёда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли турмуши билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди. Ташриф давомида саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасалари, маҳаллаларда бўлиш режалаштирилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил якунигача ва келгуси йилда амалга ошириладиган вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказиш кўзда тутилган.

Ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш чоралари белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев 23 октябрь куни ҳудудларда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини яхшилаш, озиқ-овқат экинларини экиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳудудий ва ижтимоий дастурларда ичимлик суви таъминоти алоҳида ўрин эгаллайди. Бу борада хизмат сифатли ва доимий бўлиши учун нарх мутаносиблиги муҳим. Таҳлилларга қараганда, бугунги кунда 1 куб метр ичимлик суви…