Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Озарбайжонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Боку шаҳрига жўнаб кетди.

Энергетика тизимининг қишга тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида бўлиб, энергетика тизимининг қиш мавсумига тайёргарлиги билан яқиндан танишди. Йил бошида келган аномал совуқдан хулоса қилиб, тизим салоҳияти оширилди. Аввало, ички имкониятлар тўла ишга солиниб, тармоқлар модернизация қилинди. Қолаверса, хорижий шериклар билан ҳамкорликда иш олиб борилди. Муассаса, корхона ва турар жойлардаги долзарб масалалар ўрганилиб, бартараф этилди.…

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 23-24 ноябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Давлатимиз раҳбари Боку шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида иштирок этади. Тадбир кун тартибидан дастур доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, минтақавий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Мақсадли фонд ташкил этиш,…

Ўзбекистон Президенти БАА билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Вазир ал-Гаргавий давлатимиз раҳбарига Амирликлар Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ва мамлакат вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум ҳамда вице-президент Шайх Мансур Ол Наҳаённинг саломи ва энг эзгу тилакларини…

Метрополитенда хизматлар сифатини ошириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни Тошкент метрополитенида хизматлар сифатини ошириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Сўнгги йилларда метрополитен қамровини кенгайтириш мақсадида қўшимча 32 километр йўл қурилди, 21 та янги станция ишга туширилди. 15 та замонавий метро поездлари олиб келинди. Янги йўналишлар пойтахтимизнинг Яшнобод, Миробод, Сергели, Янгиҳаёт ва Юнусобод туманларидан ўтиб, аҳолининг кундалик қатновига қулайлик…

Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича вазифалар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 21 ноябрь куни ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларининг сифатини яхшилаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Ҳудудлардаги иқтисодий ўсиш, озиқ-овқат хавфсизлиги, иш ўринлари ва инвестиция оқими, аввало, ерга боғлиқ. Охирги уч йилда рақамлаштириш ҳисобига 40 миллион гектар ёки жами ерларнинг 90 фоизи кадастрда давлат рўйхатидан ўтказилган. Шу…

Ўзбекистон ва Корея Республикаси Президентлари кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш режаларини муҳокама қилдилар

21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Икки мамлакат етакчиларининг жорий йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеяси йиғилиши…