Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига “Bekabod Rice Klaster” МЧЖ томонидан мурожаат келиб тушган.
Мурожаатда қайд этилишича, Бекобод туман Зафар электр таъминоти корхонаси билан “Bekabod Rice Klaster” МЧЖ ўртасида 2021 йил 1 июнда 22-0737-сонли электр энергиясини етказиб бериш шартномаси тузилганлиги ва мазкур шартноманинг 1-иловасига асосан техник шарт бўйича 482 кВтгача рухсат берилганлигини, лекин Зафар ЭТК ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига асосан 1-илова Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 6-банди бузилганлиги, яъни томонлар ўртасида тузилган шартнома компьютер дастурига киритилмаган деган важ билан жами 2 272 904 350 сўмлик қарздорлик ҳисобланганлиги ҳақида далолатномалар расмийлаштирилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан “Bekabod Rice Klaster” МЧЖ мурожаати ўрганилганда Бекобод туман Зафар электр таъминоти корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонун талаблари бузилгани аниқланди. Қонунбузилиш ҳолати бўйича “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖга нисбатан “Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан иш қўзғатилди.
Ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан жорий йил 23 май санасида “Bekabod Rice Klaster” МЧЖга ҳисобланган қарздорликни 1 359 570 150,0 сўм миқдоридаги сумма асоссиз равишда ҳисобланган деб топилиб, қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.