📌Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ билан биргаликда АИ-80 маркали бензин маҳсулоти бошланғич нархлари шаклланилиши юзасидан ўтказган таҳлиллар ва ишлаб чиқариш жараёнидаги баъзи харажатларнинг камайтирилиши ҳисобига 1 литр бензин маҳсулоти нархи 7 555 сўмдан 6 500 сўмга ёки 16 фоизга арзонлаштирилишига эришилди.
✅Шу билан бирга, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ ва бошқа тегишли идоралар ҳамкорлигида тузилган ишчи гуруҳ бензин нархларига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўрмоқда. Хусусан, биржа савдоларида жорий йил 10-14 январдаги АИ-80 маркали автомобил бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси учун 2021 йил 15-19 ноябрдаги ҳафталик котировкага нисбатан ўртача 9,6 млн сўмдан 6, 7 млн сўмгача ёки 30 фоизга пасайишига эришилди.
👉Кўрилаётган чоралар ўз навбатида, ички бозорда чакана нархлар пасайишига ижобий таъсир этди ва АЁҚШларда сотилаётган АИ-80 маркали бензин нархлари 6 000-6 500 сўмгача ёки 25 фоизгача арзонлашди.