Ижтимоий тармоқ орқали “Тошкент шаҳар Миробод тумани “SOY” ресторанидан етказиб бериш бўйича берилган буюртма ва кўрсатилаётган хизматлар юзасидан норозилик…” мавзуида танқидий материал қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур танқидий материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда фуқарога етказиб бериш бўйича қилинган буюртма ўрнига бошқа таом (кабоб) бериб юборилгани маълум бўлди. Таом ресторанга қайтариб келинган, аммо хизмат кўрсатувчи ходим фуқарони тинглаш ва муаммосини ҳал этиш ўрнига қўпол муомалада бўлган.
Ўрганиш натижасида “Anhor Soy bo‘yida” МЧЖ юзага келган мазкур камчиликлар юзасидан фуқарога ўз узрини билдирган ҳолда хатоликка йўл қўйган ходимга нисбатан огоҳлантириш берган. Шунингдек,“SOY” ресторанида хизмат кўрсатувчи барча ходимлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилган.