Ўрнатилган халқаро ҳамкорлик доирасида, жорий йилнинг 10-13-октябр кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) билан ҳамкорликда “Рақобатбардошликни таъминлашнинг адолатли бозор шартлари” лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида халқаро семинар-тренинг ўз ишини бошлади.
Семинар-тренингда халқаро экспертлар Сабине ЗИГЕЛСКИ, Рақобат бўйича катта эксперт, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) Молия ва тадбиркорлик масалалари бўйича дирекцияси бош эксперти, Ренато ФЕРРАНДИ, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) Молия ва тадбиркорлик масалалари бўйича дирекцияси бош эксперти, Богдан ЧИРИТОИУ, Руминия Рақобат Кенгаши Президенти ва Франческа БОТТИ, Буюк Британиянинг рақобат ва бозорлар идорасининг (монополияга қарши органи) иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчиси иштирок этишмоқда.
Тадбирнинг биринчи кунини Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Асадулла Қаюмов очиб берди. Шунингдек, семинарда Қўмитанинг бошқарма бошлиқлари, мутахассислари, ҳудудий бошқармалар масъул ходимлари, Давлат органлари ва монопол корхоналардаги монополияга қарши комплаенс мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.