Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан давлат харидлари соҳасида амалга оширилган мониторинг ва келиб тушган мурожаатларни ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари кўриб келинмоқда.
Хусусан:
✔️ Наманган вилояти мисолида
– Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани бўлимининг 1 та 376 млн сўмлик;
✔️ Қашқадарё вилояти мисолида
– Ғузор туман ободонлаштириш бошқармасининг 1 та 1,2 млрд сўмга яқин;
– “Шаҳрисабз туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасининг 1 та 491 млн. сўмлик;
✔️ Қорақалпоғистон Республикаси мисолида
– Шуманой тумани Ободонлаштириш бошқармасининг 1 та 28 млн сўмлик;
– Нукус Мурувват аёллар учун интернат уйининг 1 та 893 млн сўмлик;
– «ЎЗДАВЕРЛОЙИҲА» Давлат илмий-лойиҳалаш институти Қорақалпоғистон республикаси бўлинмасининг 1 та 1 млрд сўмдан ортиқ;
✔️ Самарқанд вилояти мисолида
– Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 1 та 215 млн сўмлик;
✔️ Сирдарё вилояти мисолида
– Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг 1 та 180 млн сўмлик;
✔️ Сурхондарё вилояти мисолида
– Республика Суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Сурхондарё филиалининг 1 та 120 млн сўмлик;
– Ангор туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 1 та 1.8 млрд сўмга яқин;
– Термиз туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 1 та 50 млн сўмлик;
✔️ Хоразм вилояти мисолида
– Хива «Хива ихтисослаштирилган махсус интернат уйи»нинг 1 та 1,9 млрд сўмлик;
✔️ Тошкент вилояти мисолида
– “ЎЗБЕКИСТОН ТЕХНОЛОГИК МЕТАЛЛАР КОМБИНАТИ” АЖнинг 3 та 1 млрд сўмдан ортиқ;
энг яхши таклифларни танлаш савдоларини ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.
Юқоридагиларга мувофиқ, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Давлат харидлари соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда рақобат учун тенг имкониятларни яратиш Рақобат қўмитасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Аниқланган қонунбузилишларнинг олди олиниши давлат маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишини таъминлайди, шу билан бирга тадбиркорлар учун очиқ ва адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.








