Давлат харидлари назорати йўналишида олиб борилаётган ўрганишларда аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда
Ўрганишлар ҳудудлар кесимида:
Сурхондарё вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан “SHARG‘UN KO‘MIR” АЖ буюртмачилигида ўтказилган бошланғич нархи 1,8 млрд сўмга яқин бўлган танловда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг савдоларга оид қисмини бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Натижада буюртмачига нисбатан иш қўзғатилиб, Махсус комиссия томонидан қонунбузилишини бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма берилди ҳамда молиявий жарима ҳисобланди.
Шунингдек, Ангор туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ўтказилган бошланғич нархи 1,3 млрд сўмга яқин бўлган танлов савдоларида рақобатга зид ҳолатлар аниқланди.
Ушбу қонунбузарлик асосида Махсус комиссия томонидан иш қўзғатилиб, буюртмачи ташкилот мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўриш учун тегишли суд органига маълумот юборилди.
Жиззах вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан электрон махсус ахборот тизимидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда ўтказилаётган мониторинг жараёнида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали томонидан «Офис жиҳозларини харид қилиш» бўйича ўтказилган бошланғич нархи 401 млн сўмлик танлов савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги аниқланди.
Натижада буюртмачига нисбатан иш қўзғатилиб, Махсус комиссия томонидан қонунбузилишини бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма берилиб, буюртмачи мансабдор шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб суд органларига юборилди.