БИРЖА САВДОЛАРИДА ИСТЕЪМОЛ ВА ТЕХНИК ЭТИЛ СПИРТИ МАҲСУЛОТИНИ ХАРИД ҚИЛУВЧИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-110-сон қарорига асосан:
- биржа савдоларида харид қилинган истеъмол ва техник этил спиртининг (кейинги матнда “спирт” деб юритилади) ўз эҳтиёжидан ортган қисмини реализация қилиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилиши белгиланган;
2. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси:
тадбиркорлик субъектларининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати учун спиртга бўлган талаби ҳамда биржа савдолари орқали харид қилинган спирт миқдорининг ҳисобини юритиши;
йил давомида биржа савдолари орқали харид қилинган спирт миқдори тадбиркорлик субъектларининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати талабига нисбатан 110 фоиздан ошганда, ўрнатилган тартибда спиртдан мақсадли фойдаланилишини жойига чиққан ҳолда ўрганиши белгиланган.
Ушбу топшириқлар ижросини ўз муддатида ва самарали ташкил этиш мақсадида, Қўмита томонидан хўжалик юритувчи субъектларининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати учун истеъмол ва техник этил спиртига бўлган талаби таҳлил қилинмоқда.
Шу муносабат билан, хўжалик юритувчи субъектлардан истеъмол ва техник этил спиртига бўлган йиллик талабларини асословчи ҳужжатлари (тегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларини илова қилган ҳолда) билан Қўмита ва унинг ҳудудий органларига тақдим этишлари сўралади.
Таҳлил натижаларига кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати учун истеъмол ва техник этил спиртга талаби шакллантирилиб, ушбу хўжалик юритувчи субъектларга биржа савдоларида иштирок этишлари таъминланади.
МУҲИМ!
Ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаган хўжалик юритувчи субъектлар 2023 йил 1 июнь кунидан бошлаб истеъмол ва техник этил спирти бўйича бўлиб ўтадиган биржа савдоларидан четлаштирилишига сабаб бўлиши мумкинлиги маълум қилинади.
Қўмита ва унинг ҳудудий органларининг ушбу масала бўйича масъул ходимлари рўйхати:
Тадбиркорлик субъектларининг йиллик ишлаб чиқариш қувватлари учун талаб этиладиган истеъмол ва техник этил спирти маҳсулотининг миқдорлари
тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш бўйича Қўмита
ҳамда ҳудудий органлари масъуллари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Қорақалпоғистон Республикаси,
масъул ходим – Қалназаров Давранбек, (+998) 61-222-30-11, моб.: (+998) 99-957-66-50
Андижон вилояти
масъул ходим – Жураев Исломали, (+998) 74-225-13-44, моб.: (+998) 90-268-48-00
Бухоро вилояти
масъул ходим – Муминов Абдулло, (+998) 65-221-59-36, моб.: (+998) 90-511-20-00
Жиззах вилояти
масъул ходим – Қулматов Олим, (+998) (+998) 72- 226-11-09, моб.:(+998)93-821-66-77
Қашқадарё вилояти
масъул ходим – Хамраев Мухаммади, (+998) 75-225-11-17, моб.: (+998) 90-673-07-05
Навоий вилояти
масъул ходим – Жўраев Рустамбек, (+998) 79-225-54-44, моб.: (+998) 93-439-73-33
Наманган вилояти
масъул ходим – Насихонов Шерҳон, (+998) 69-233-25-15, моб.: (+998) 94-502-80-78
Самарқанд вилояти
масъул ходим – Каримов Мардон, (+998) 66-233-31-33, моб.: (+998) 97-454-18-80
Сирдарё вилояти
масъул ходим – Примқулов Одилжон, (+998) 67-226-37-00 , моб.: (+998) 99-474-03-70
Сурхондарё вилояти
масъул ходим – Бутаев Олимжон, (+998) 76-223-39-57, моб.: (+998) 91-236-26-61
Тошкент вилояти
масъул ходим –Алимардонов Баходир, (+998) 70-202-01-99, моб.:(+998) 97-261-73-00
Фарғона вилояти
масъул ходим – Абдусамадов Абдуманнон, (+998) 73-244-66-26 , моб.:(+998) 90-115-66-00
Хоразм вилояти
масъул ходим – Қушназаров Баходир, (+998) 62-228-51-15, моб.: (+998)-94-906-09-99
Тошкент шаҳри
масъул ходим – Холмаматов Жаҳонгир, (+998) 71-233-76-86, моб.: (+998) 90-193-93-94
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси масъуллари
– Амирбек Ботиров 71-207 47 00 (ички 279), Жахонгирхан Бузурханов 71 207 47 00 (ички 241)