Сирдарё вилояти Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
11 сентябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5817-сонли Фармонида белгилаб берилган вазифалар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги “Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчиллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1015-сонли Қарори талабларига, Қўмита ва Агентликнинг буйруқ ва кўрсатмаларига асосан олиб борди.
2022 йилнинг 9 ойи давомида жами 1081 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 291 таси Марказий аппарат веб сайти оркали, 211 таси ҳудудий бошқарма сайёр қабулида, 196 таси тўғридан-тўғри, 383 ҳудудий бошқарманинг ишонч телефони ҳамда бошқа ташкилотлар орқали келиб тушди.
Мурожаатларни соҳалар кесимида таҳлил қилинса;
Уй-жой коммунал ва транспорт соҳасига 582 та;
- Электр таъминоти – 94 та мурожаат
- Газ таъминоти – 263 та мурожаат
- Совуқ сув таъминоти – 154 та мурожаат
- Ширкат хизматлари – 7 та мурожаат
- Маиший чиқинди ташиш хизмати – 22 та мурожаат
- Жамоат транспорти – 2 та мурожаат
- Хаво йўллари хизмати, авиакасса – 6 та мурожаат
- Хусусий йўловчи ташиш транспорти – 6 та мурожаат
- Қурилиш сифатсизлиги бўйича – 20 та мурожаат
- Бошқа масалаларда 8 та мурожаат
Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 229 та алоқа ва молиявий ижтимоий хизматлар соҳада 67 та
- Озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси – 100 та мурожаат
- Дори воситалар савдоси – 13 та мурожаат
- Маиший электр техника савдоси – 56 та мурожаат
- Тўқимачилик, кийим ва пойафзал- 6 та
- Қурилиш материаллари, мебель ишлаб чиқариш ва сотиш – 12 та
- Маиший кимё, косметика ва бошқа маҳсулотлар – 3 та мурожаат
- Автомашина харид қилиш, таъмирлаш масаласи – 24 та мурожаат
- Умумий овқатланиш, кафе, бар, ресторан хизмати – 1 та мурожаат
- Интернет хизматлари – 14 та мурожаат
- Алоқа хизматлари уй телефони ва ҳ.к. – 3 та мурожаат
- Почта ва курерлик хизматлари – 4 та мурожаат
- Мобил алоқа хизматлари- 16 та
- Молиявий хизматлар (банк ва суғурта компаниялари ҳамда пул ўтказмалари) – 22 та мурожаат
- Ижтимоий хизматлар соҳасида хусусий мактаб боғча – 2 та
- Соғлиқни сақлаш йўналишида – 2 та
- Бошқа савдо соҳаси – 18 та мурожаат
Бундан ташқари мурожаатларнинг 203 таси Реклама фаолиятини тартибга солиш бўйича келиб тушган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш масалалари бўйича жами 37 та (Уй-жой коммунал, қурилиш ва транспорт соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими 18 та, Савдо, умумий овқатланиш, туризм, ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек алоқа хизматлари соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 16 та, Реклама фаолиятини тартибга солиш 3 та) ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилди. Ўтказилган ўрганиш ва таҳлилларда истеъмолчилардан 8 млрд. сўм миқдорида ортиқча олинган маблағ аниқланиб, истеъмолчиларга қайтариш бўйича тузилманинг маҳсус комиссияси томонидан иш қўзғатилиб, қарор қабул қилинган. Жами 878 938 нафар истеъмолчиларнинг ҳуқуқи тикланди.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат муассасаси ва унинг ҳудудий филиаллари ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техника метрологик назоратини ўтказиш учун ваколатли идоралар этиб белгиланган.Мазкур қарор билан тасдиқланган Тиббий техникани даврий синовлардан
ўтказиш тартиби тўғрисида Низом талабларига кўра, Синовлар – бу тиббий техниканинг фойдаланишга яроқлилигини ва унинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлар комплекси бўлиб, мажбурий даврий синовлардан
диагностика ва касалликни даволашда қўлланадиган, меъёрланган метрологик тавсифларга эга бўлмаган тиббий техника ўтказилади.
Метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синаш воситаларининг Рўйхати Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 22 августда 2916-рақам билан рўйхатдан
ўтказилган.
Бундан ташқари, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига кўра, товар (иш, хизмат) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш, товар (иш, хизмат)нинг тегишли даражада сифатли ва хавфсиз бўлиши – истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари ҳисобланади; 12-моддасига кўра, истеъмолчи ўзи сотиб олган товар (иш, хизмат) санитариягигиена, шу жумладан, радиология, эпидемияга қарши талабларга ва амалдаги бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этган ҳолда ишлаб чиқарилган ёки бажарилган бўлишига ва унинг ҳаёти, соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфсиз бўлишига, шунингдек, унинг мол-мулкига зарар етказмаслигига кафолат берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Шу муносабат билан вилоятда фаолият юритаётган тиббиёт муассаларида ўтказилган ўрганишлар натижасида 10 та давлат тиббиёт бирлашмаларида 410 899 та истеъмолчиларга ўз вақтида тиббиёт жихозларини метрология кўригидан ўтказилмасдан 112 561,0 минг сўмлик сифатсиз хизмат кўрсатилганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган “Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом”га асосан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, сифатсиз хизмат кўрсатилганлик учун қайта-ҳисоб китоб қилинди ва тиббиёт бирлашмалари томонидан барча тиббиёт жихозларини қайта метрология кўригидан ўтказдирилди.