Рақобат қўмитасида ушбу сана муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси кафедра мудири, Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаси аъзоси Мансур Юнусов ташриф буюриб, она тилининг аҳамияти ҳақида қимматли фикрлари билан ўртоқлашди.