Андижон вилоятида товар ҳомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими бўйича малака ошириш ўқув семинари ўтказилди.

Жорий йилнинг 21-22 октябрь кунлари Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-ҳомашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда Андижон вилоятида “Товар ҳомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди. Мазкур малака ошириш курсида, товар ҳомашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли иқтисодиёт, биржа савдоларидаги…

«БАРҚАРОР ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШ» ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯСИ

2024 йил 22 октябрь куни Тошкентда «Барқарор инвестициялар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш» мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Тадбирда 15 та хорижий компаниялар ва 80 га яқин маҳаллий компания вакиллари иштирок этдилар. Конференцияда Рақобат қўмитаси раис ўринбосари Фаррух Карабаев мамлакатдаги ислоҳотлар ва келгусидаги режалар ҳақида батафсил маълумот берди. Жумладан, рақобат сиёсатини ривожлантириш ва давлат…

Европа халқаро сиёсий иқтисодиёт маркази билан учрашув

Бугун Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори ўринбосари Ғ. Холжигитов ва Европа халқаро сиёсий иқтисодиёт маркази (ECIPE) директори Филипп Лампрехт ўртасида Zoom-учрашуви German Sparkassenstiftung for International Cooperation кўмагида бўлиб ўтди. Учрашув давомида томонлар ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишларини, экспертларни халқаро лойиҳаларга жалб қилишни, шунингдек меморандум имзолашни муҳокама қилдилар.

ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ БИТИМИГА РОЗИЛИК БЕРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан “VETTERIA” МЧЖнинг “MEGA PREMIX” МЧЖни қўшиб олиш юзасидан қилган мурожаати кўриб чиқилди. “MEGA PREMIX” МЧЖ — ҳайвонлар учун озуқа ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи корхона ҳисобланади. Қўмита томонидан ўтказилган комплекс таҳлиллар шуни кўрсатдики, мазкур битим қишлоқ хўжалик хомашёси сотиш бозорида рақобатни чеклашга ёки монополияни шакллантиришга олиб келмайди. Шу муносабат билан, Қўмита…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ АВИАКОМПАНИЯЛАР ФАОЛИЯТИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ БУЗИЛГАН ҲУҚУҚЛАРИНИ ТИКЛАМОҚДА

Рақобат қўмитасига жорий йилнинг 9 ойида фойдаланилмаган авиачипта пулини қайтармаслик, йўловчиларга парвозлар кечиктирилаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида етказмаётганлиги, шикастланган багаж учун юк қийматини тўлиқ қоплаб берилмаслиги ва парвозлар вақтида йўловчиларга кўрсатилаётган хизматларининг талаб даражасида эмаслиги юзасидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатаётган авиакомпанияларга эътирозлар билдирилган жами 200 дан ортиқ истеъмолчилардан мурожаатлар келиб тушган. Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишлар…