МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КОМПЛАЕНС ФАОЛИЯТИГА МАСЪУЛ ХОДИМЛАР УЧУН ЎҚУВ КУРСЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 17-19 сентябрь кунлари Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув курслари бўлиб ўтди. ❄ Мазкур курсларда республикадаги йирик корхоналар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси…

Сифатсиз сут маҳсулоти сотилишининг олди олинди

Ижтимоий тармоқ орқали  “Корзинка савдо шохобчасидан харид қилинган «Tog’ Suti 2%» маҳсулоти истеъмолга яроқсиз чиққани яъни сифатсиз эканлиги” бўйича  фуқаро ўз мурожаатини қолдирган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Рақобат қўмитаси томонидан мазкур мурожаат юзасидан «ANGLESEY FOOD» МЧЖга юборган сўров хатига жавобан жамият бугунги кунда мазкур маҳсулот…

Автомобиль ювиш корхонаси фуқаронинг ҳуқуқларини буздими?

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали  “Автомобилимнинг кузов қисмини тозалаш учун қўшимча тўлов талаб қилишди, автомобиль ювиш шохобчасининг ишчи ходимлари менга қўпол муомалада бўлишди…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Рақобат қўмитаси томонидан мазкур мурожаат юзасидан “AVTORITET CAR WASH” МЧЖга юборган сўров хатига жавобан…

“УМРА” ТАДБИРЛАРИ РЕКЛАМАСИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ваколати доирасида “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид туризм хизматларини реклама қилинишининг (ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар, гуруҳ ва каналларда жойлаштирилган ахборотларнинг) қонунийлиги юзасидан ўрганишлар ўтказмоқда. Маълумки, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги…