РЕСПУБЛИКАНИНГ ҲУДУДЛАРИ КЕСИМИДА УЙ-ЖОЙ СОҲАСИГА ОИД 20 дан ОРТИҚ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Рақобат қўмитаси томонидан республика миқёсида қурилиш ва уй-жой соҳасига оид кўплаб мурожаатлар келиб тушган. Шунингдек, Қўмита мазкур мурожаатлардаги қонунбузилиши ҳолатларини ўз вақтида аниқлаб, истеъмолчиларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниб, уларнинг ҳуқуқлари тикланмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳри мисолида 10 дан ортиқ фуқаролар томонидан “CRYSTAL PAINT” МЧЖдан сотиб олган кўп қаватли турар-жой хонадонларининг умумий майдони кам чиққанлиги ва ҚҚС…