Яроқлилик муддати ўтган сариёғлар пештахталардан олинди…

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали “Расмдаги сариёғни кеча 19 августда олгандим «Корзинка»дан устига 13.09.2024 яроқлилик муддати ёзиб ёпиштирилган, ёпиштирилган қоғоз тагида бошқа сана 13.03.2024. Сариёғни яроқлилик муддати 4 ой яъни август ойида муддати тугаган. Бизни алдашганми шунда? мавзуида материал қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита…

Маркетда кассалар фаолияти кучайтирилди

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали “Шунча одамга 2 та дона касса ишлаяпти Юнусободдаги корзинкада.  Менеджерга битта кассани очинглар десам, эшитмаганга олди.” мавзуида мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда ҳақиқатан ҳам Юнусобод мавзесидаги  “Korzinka” маркетида куннинг тиғиз вақтларида кассаларда навбатларнинг катталиги…

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН “IPAK YO‘LI” АИТБга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, рекламанинг айланиши соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларини назорат қилувчи ваколатли давлат органи ҳисобланиб, бу борада мунтазам равишда тизимли ишлар олиб бораётганлиги жамоатчилигимизга маълум. Хусусан, Қўмита томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “Ipak Yo‘li” АИТБ томонидан эълон қилинган “Универсал” ва “Миллий” номли омонат турлари рекламасида “Универсал” омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 22 фоиз,…

“And Zamin Tea” МЧЖ инсофсиз рақобат учун молиявий жаримага тортилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 2024 йил 9 августда “Мах-Теа” МЧЖнинг мурожаати асосида фаолияти чой маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш билан шуғулланувчи “Мах-Теа” ва “And Zamin Tea” масъулияти чекланган жамиятлари ўртасидаги товар белгиси билан боғлиқ бўлган низони кўриб чиқди. Хусусан, мазкур ишда чой ишлаб чиқарувчи “And Zamin Tea” МЧЖ ўзининг икки…

“REAL AGRO COTTON” УКГА МАНИПУЛЯЦИЯ ҲАРАКАТЛАРИ СОДИР ЭТГАНЛИГИ УЧУН ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 29-бандига мувофиқ Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб борилиши белгиланган. Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси “Ўзбекистон Республикаси Товар хом ашё биржаси” Тошкент филиалининг тақдим қилган маълумотларини ўрганиш давомида…