Умумий овқатланиш шохобчаси ходимларига тушунтириш ишлари олиб борилди

Ижтимоий тармоқ орқали “Перевал”даги оёғи ердан узилган “Тоғ шаббодаси” кафесини ким назорат қилади ёҳуд “Мижозга ҳурмат шуми?” мавзуида мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмитанинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Поп туман ҳокимлиги ва Поп туман солиқ инспекцияси жалб қилинган ҳолда ўрганишлар олиб борилди. Ўрганиш…

ЯГОНА НАМУНАДАГИ ВА АНИҚ РАСМИЙЛАШТИРИЛГАН НАРХНОМАЛАР БЎЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Ижтимоий тармоқ орқали  “Havas” дўконида сотилаётган картошканинг сотув растасида бошқа нарх, харид чекида бошқа нарх кўрсатилганидан норозилик билдирилган” мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда савдо ходими томонидан ҳақиқатан ҳам мазкур камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. “Havas FOOD” МЧЖ ўзининг ички тартиб…

СОҒЛОМ РАҚОБАТ ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖИ ВА ОДАМЛАР ФАРОВОНЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Ҳар қандай жамият ва давлатда монополияга қарши муайян тузилмалар яратилиб, таъсирчан чоралар қўлланилади. Бундан кўзланган мақсад монопол корхоналар ўз мавқеидан фойдаланиб, бозорда устунликка эга бўлмаслигини таъминлашдир.  Соғлом рақобат иқтисодиёт ривожи ва инсон  фаровонлигига хизмат қилувчи энг муҳим восита ҳисобланади.  Бу ҳақда Президентимиз жорий йилнинг 5 август куни рақобатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишиш чоғида…

“Иқтисодчилар музокара платформаси”нинг илк учрашувига Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳам таклиф этилиб ўз фикрларини билдириб ўтди.

Жумладан, Ш.Шарахметов товар ва молия бозорларида бизнесни ривожлантиришнинг асосий жиҳатлари, истеъмолчилар ва биржа соҳасида амалга ошириши керак бўлган ишлар юзасидан қонунчилик ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсияларини ишлаб чиқишни айтиб ўтди. О.Усмонов бугунги глобаллашув жараёнида ОАВ вакиллари, блогер ва журналистлар билан ҳамкорликда семинар тренинглар ташкил этиш ҳамда жамоатчилик билан ишлаш тизимларни ҳамда жамоатчилик кенгаши фаолиятини янада…

Айни дамда, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги “Иқтисодчилар музокара платформаси”нинг илк учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Мазкур учрашувни Рақобат қўмитасининг раиси Ҳалилилло Турахужаев кириш сўзи билан очиб бериб: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида рақобатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти чоғида қўмита фаолиятини жамоатчиликка очиқлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритишни кучайтириш кераклиги ҳақида топшириқ берилганлигини маълум қилди, шунингдек, Қўмита ҳузурида “Иқтисодчилар музокара платформаси” ташкил этилишининг асосий мақсад ва вазифаларига тўхталиб ўтди. Иқтисодчилар музокара платформасининг…

“Иқтисодчилар музокара платформаси”нинг илк учрашуви давомида иштирокчилар ўз фикрларини билдириб ўтди.

Жумладан, Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича Президентнинг махсус вакили Азиз Урунов товар ва молия бозорларида бизнесни ривожлантиришнинг асосий жиҳатлари ҳақида таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодир Жумаев истеъмолчилар ва биржа соҳасида амалга ошириши керак бўлган ишлар ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни қўллаб-қувватлашни таъкидлаб ўтди. Infrasia Capital Бош директори, инвестиция ва…