Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувидаги нутқи
Қозоғистон Республикаси Президенти ҳурматли Қасим-Жомарт Кемелевич Тоқаевга анъанавий дўстона қабул ва саммит юксак даражада ташкил этилгани учун билдирилган самимий миннатдорлик сўзларига қўшиламан. Ҳурматли Қасим-Жомарт Кемелевич, сизнинг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мамлакатларимизнинг умумий манфаатларини илгари суриш йўлидаги фаол саъй-ҳаракатларингизни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Сизнинг ташрифимиз арафасида эълон қилинган “Марказий Осиё Ренессанси: барқарор тараққиёт ва фаровонлик сари” дастурий…