ЭЪЛОН!

ЭЪЛОН! 2023 йил 28 ноябрь куни соат 10:00 да АОКА биносида брифинг бўлиб ўтади. Мавзу: “Рақобат қўмитаси томонидан қонун ҳужжатлари ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш соҳасида амалга оширилган ишлар”. Брифингда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов маълумот беради. Брифинг «UzReport TV» ва «O‘zbekiston 24» телеканаллари ҳамда…

Президент маҳаллалардаги ободлик ва қишга тайёргарликни кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Ҳабиб Абдуллаев маҳалласида бўлди. Бу маҳаллада 4 минг 400 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Ҳудудда элликка яқин савдо дўконлари ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда. 38 та кўп қаватли уй ва тўртта ижтимоий объектга “Маданиятли ҳудуд” бошқарув сервис компанияси хизмат кўрсатади. Аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча…

Транспорт ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари кўздан кечирилди

Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрида “Янги Ўзбекистон” кўчаси ва 4R12 магистрал йўли кесишувида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди. Сўнгги йилларда бу икки йўлда қатнов ортди. Бўстонлиқ ва Паркент туманларига бораётган сайёҳлар сони ҳам аввалги йилларга қараганда бир неча баробар кўпайди, ҳали яна ошади. Шунингдек, бу кесишма келажакда Янги Тошкент шаҳрига олиб борадиган асосий йўл бўлади.…

Олимпия шаҳарчаси илмий, амалий, ўқув-машғулот маркази бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев 18 ноябрь куни Олимпия шаҳарчаси қурилиши билан танишди. Маълумки, 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари юртимизда ўтказилади. Шу боис Олимпия шаҳарчасида мазкур мусобақалар дастурига киритилган барча спорт турлари учун шароит бўлади. Унинг майдони 100 гектар. Асосий иншоотлар – 10 минг ўринли стадион ва 2 мингдан томошабинга мўлжалланган велодром, сув спорти…