«Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ташкил этилганининг 65 йиллиги муносабати билан ишлаб чиқариш илғорларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини юксалтириш, кон-металлургия саноатини замонавий технологиялар асосида ривожлантириш, мураккаб иш ва иқлим шароитларида минерал бойликларни самарали ўзлаштириш, тармоқнинг барқарор ишлашини таъминлаш, жаҳон андозаларига мос янги корхоналарни ташкил этиш борасидаги катта хизматлари, кўпмиллатли меҳнат жамоасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, юқори малакали кадрларни тайёрлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин: …