Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 29 август санасида Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти барқарор ривожланиш бўйича лойиҳа раҳбари Беате Шореит бошчилигидаги вакиллар билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мутасаддилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда “Рақобат тўғрисида”ги янги қонун ва истиқболдаги ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича лойиҳалар муҳокама қилинди.