Ўзбекистон Президентининг Италияга расмий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Италия Республикасига тадбирларга бой тарихий ташрифи якунига етди. Давлатимиз раҳбари Римда Италия Президенти Сержо Маттарелла ва Бош вазири Жоржа Мелони билан самарали музокаралар ўтказди. Икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларация қабул қилинди. БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Цюй Дунъюй билан ҳам учрашув бўлиб…

Ўзбекистон Президенти “ITMA 2023” тўқимачилик машинасозлиги кўргазмасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида шу кунларда Милан шаҳрида ўтаётган “ITMA 2023” тўқимачилик машинасозлиги халқаро кўргазмаси билан танишди. Давлатимиз раҳбарига Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана ва кўргазма ташкилотчиси – “Sematex” агентлиги раҳбари Эрнэсто Маурэр ҳамроҳлик қилди. “ITMA 2023” – ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган тўқимачилик ва тикувчилик технологияларига…

Президент Шавкат Мирзиёев Италия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди

Италия Республикасига расмий ташрифнинг ишбилармонлик тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Милан шаҳрида ушбу мамлакатнинг инвесторлари ва йирик бизнес вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда Италия томонидан Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана, “Италия – Ўзбекистон” савдо палатаси президенти Жоржо Веронези, шунингдек, Eni, Enel, Pietro Fiorentini, Saipem, Energy System, Imagro Group, HT Holding, Danieli, SACE, Ferroli…

Ўзбекистон Президенти Ломбардия вилояти билан ҳамкорлик учун катта салоҳият мавжудлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифининг иккинчи кунида Милан шаҳрида Ломбардия губернатори Аттилио Фонтана билан учрашув ўтказди. Италия шимолида жойлашган Ломбардия мамлакатнинг аҳоли сони ва майдони бўйича энг йирик ҳамда иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган ҳудудларидан бири ҳисобланади. Вилоят республика ялпи ички маҳсулотининг 22 фоизини таъминлайди ва бу кўрсаткич бўйича Европа Иттифоқида бешинчи ўринни…

ҚЎМИТА РАҲБАРИЯТИ «GERMAN SPARKASSENSTIFTUNG» МУТАСАДДИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ш.Шарахметов бошчилигидаги мутасаддилар халқаро ҳамкорлик бўйича «German Sparkassenstiftung» вакиллари билан музокаралар ўтказишди. Ўтказилган музокаралар доирасида ҳамкорликда амалга оширилган ишлар, томонлар ўртасида янги Меморандумни имзолаш бўйича ҳамкорлик қилиш ва ҳамкорликнинг истиқболдаги режалари муҳокама қилинди. УШБУ ТАДБИРДА ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИ ИШТИРОК ЭТИШДИ [/vc_column][/vc_row]