«Мард Ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда алоҳида фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва қобилияти, интилувчанлиги, ташаббускорлиги ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини янада оширишга катта ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз…

Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, ижодий ва интеллектуал салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, ҳалол ва самарали меҳнати, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан юртимиз тараққиётига, унинг халқаро нуфузини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, она Ватанимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи…

Ўзбекистон ёшларига байрам табриги

Қадрли ўғил-қизларим! Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун Ўзбекистон ёшларини мамлакатимизда кенг нишонланаётган қутлуғ айём – Ёшлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Ушбу байрамни сизлар билан биргаликда катта шоду хуррамлик билан ўтказаётган ота-оналарингиз, устоз-мураббийларингизни, кўпмиллатли бутун халқимизни самимий қутлаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни билдираман. Албатта, мана шундай қувончли айёмда юртимиз келажаги,…

Ўзбекистон Президенти Туркманистон миллий етакчисини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, қардош туркман халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади. Унинг бугунги Туркманистонни ривожлантириш, мамлакатларимиз ўртасида дўстлик,…

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари бир-бирини ва қардош халқларимизни муборак Қурбон ҳайити билан дилдан қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этдилар. Кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.…

Қурбон ҳайити муносабати билан хорижий ҳамкорлардан самимий қутловлар

Бутун мусулмон умматининг муқаддас байрами, халқимизнинг маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутган, эзгулик, бағрикенглик, меҳр-мурувват ва саховат каби боқий умуминсоний қадриятларни ўзида мужассам этган Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар етакчилари, нуфузли сиёсат, жамоат ва дин арбоблари, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан табриклар келмоқда. Қутловларда Ўзбекистон…

Ўзбекистон ва Миср етакчилари эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси 28 июнь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бутун мусулмон уммати учун муқаддас Қурбон ҳайити билан бир-бирини самимий қутладилар. Ўзбекистон ва Мисрнинг дўст халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари билдирилди. Жорий йилнинг февраль ойида Қоҳирага олий даражадаги расмий ташриф чоғида эришилган келишувларни амалга…

Ўзбекистон ва Қатар етакчилари амалий ҳамкорлик лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимлар ижросини жадаллаштиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди. Телефон мулоқоти аввалида давлат раҳбарлари бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлмиш Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо билан…

Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Муҳтарам ватандошлар! Ер юзидаги жамики ислом уммати қатори меҳр-мурувват, эзгулик ва саховат рамзи – муборак Қурбон ҳайитини катта шоду хуррамлик билан кутиб олаётган сиз, азизларни, барча юртимиз мусулмонларини, бутун халқимизни ушбу улуғ айём билан чин қалбимдан самимий табриклаб, ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман. Дилларимиз қувончга тўлган мана шундай қутлуғ дамларда аввало…

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Оммавий ахборот воситаларида “Назорат йўқ, алоҳида ваколатли орган етишмайди, Рақобатсиз савдолар ва ортиқча гаров пули – давлат харидлари тизимини ислоҳотга муҳтож(ми?)” мавзусида чоп этилган мақола юзасидан қуйидагилар маълум қилинади: Рақобат қўмитаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 75-моддасига асосан ўз ваколати доирасида, ҳуқуқни муҳофаза ҚИЛУВЧИ органлар билан биргаликда…