Рақобат қонунчилиги ва бозор иқтисодиётини ривожлантириш
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг вакиллари Корея тараққиёт институтининг (KDI) мутасаддилари билан Чонжу шаҳрида (Корея Республикаси) музокаралар ўтказишди. Ўтказилган музокаралар натижасида Қўмита ҳодимларининг интитуционал салоҳиятини ҳамда Қўмита фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни ўз ичига олган Ҳаракатлар дастурини имзолашга келишиб олишди.