Истеъмолчилар сифатсиз коммунал хизматлар кўрсатилганда қандай ҳуқуқларга эга?
Сўнгги кунларда республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин совуб кетиши шароитида аҳолига иссиқ сув, иссиқлик, газ ва электр энергияси етарли даражада ёки умуман етказиб берилмаётганлиги ҳолатлари юзага келмоқда. Бундай об-ҳаво шароитида газ босими кескин пасайиши боис газ, электр ҳамда иссиқлик энергияси таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга белгиланган ҳажм ва сифат талабларига мувофиқ бўлмаган табиий газ, электр…