Назорат-касса машиналари ишлаб чиқариш хизмати бозори ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан назорат-касса машиналари товар бозорининг рақобат муҳитини баҳолаш, истеъмолчиларнинг танлов имкониятларини ошириш ва ушбу бозорлардаги тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратишни таъминлаш мақсадида ўрганиш ўтказилди. Онлайн назорат-касса машинаси – фискал модулга боғланиш имкониятига эга бўлган, фискал ҳужжатларни ҳосил қилувчи, фискал ҳужжатларни фискал маълумотлар операторига реал вақт режимида узатишни таъминловчи…