Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакиллари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида ўтказилаётган халқаро конференцияда иштирок этишмоқда

Грузия Миллий рақобат агентлигининг таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори Хаитметов Элмурат Сидикматович ҳамда Қўмитанинг Қонун ҳужжатлари ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини ҳамда давлат кўмагини самарадорлигини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Фаязов Улуғбек Набижанович жорий йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Тбилиси шаҳрида ўтказилаётган “Рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини…

Халқаро экспертлар томонидан бир ҳафталик семинар-тренингларга старт берилди

Халқаро ҳамкорлик доирасида AҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) “Марказий Осиё энергетикаси” лойиҳаси доирасида AҚШнинг “Тетра Теч” ташкилоти томонидан “Тармоқ саноатларида бозорни эркинлаштириш ҳамда трансформация қилиш” мавзусида Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари ходимлари салоҳияти ҳамда кўникмасини оширишга қаратилган бир ҳафталик семинар-тренингларга старт берилди. Маълумот учун: USAIDнинг “Марказий Осиё энергетикаси” лойиҳаси доирасида “Тетра Теч”…

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг Ўзбекистон Касаба уюшмалари фаоллари ва аъзоларига байрам табриги

Ҳурматли Касаба уюшмалари фаоллари ва аъзолари!   Сизларни, сизлар орқали барча касаба уюшмалари аъзоларини “Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни” байрами билан чин қалбимдан самимий табриклаб, энг эзгу ният ва тилакларимни билдираман. Бугунги кунда касаба уюшмалари жамиятимизнинг муҳим бир бўғинига айланган энг йирик жамоат ташкилоти сифатида эътироф этилаётгани ҳам айни ҳақиқат. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг саккизинчи Қурултойи…

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ВА УЙ-ЖОЙ ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШГА МУҲТОЖ ШАХСЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

Ипотека кредитлаш кўламини янада кенгайтириш, хусусий пудратчиларни ривожлантириш учун шароит яратиш, уй-жой шароитлари, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларини урбанизация жараёнини жадаллаштиришда кам таъминланган фуқароларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ипотека кредитлаш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” 2019 йилнинг 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони имзоланган. Ушбу Фармоннинг 17-бандига мувофиқ, Ўзбекистон…

Жорий йил 9 ой давомида истеъмолчилардан жами 8 млрд.сўмдан ортиқ маблағ олингани аниқланди.

Сирдарё вилояти Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 сентябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5817-сонли Фармонида белгилаб берилган вазифалар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги “Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчиллар…

Давлат хизматчилари ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояда

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги инсон қадрини юксалтириш, халқпарвар давлат барпо этишга оид устувор мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш давлат органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишни талаб этмоқда. Юртимизда бу борада олиб борилаётган тизимли ислоҳотларнинг навбатдаги амалий натижаси ўлароқ, 2022 йилнинг 8 августида Президентимиз томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.…

Қўмита раҳбарияти ва “Yandex” компанияси делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун 1-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси биносида Қўмита раҳбариятининг “Yandex” компанияси хориж бозорларида давлат идоралари билан алоқалар бўйича директори Евгений Шумилов бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда “Yandex” компанияси вакиллари компаниянинг Ўзбекистонда олиб бораётган фаолияти ва унинг истиқболдаги режалари ҳақида маълумот бердилар. Хусусан, “Yandex Go” хизматлари платформасини рақамлаштириш ва унда…