Тошкент вилоятида тадбиркорга асоссиз ҳисобланган 114 миллион сўм қарздорлик бекор қилинди
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига Қибрай туманида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор Aброр Халимов мурожаат қилган. У ўз мурожаатида Қибрай шаҳарчаси, Ғ.Ғулом МФЙ, A.Навоий кўчаси, 1а уйда жойлашган тижорат дўкони биноси “Тошкент ҳудудий електр тармоқлари” AЖ Қибрай ТЕТК ходимлари томонидан электр таъминотига ўзбошимчалик билан уланилган деб топилганлиги, натижада 272448-000063-сонли далолатнома расмийлаштирилиб, асоссиз…