“Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” газ таъминоти филиали томонидан асоссиз ҳисобланган 255 миллион сўм Қўмитанинг аралашуви натижасида “Трансйўлқурилиш” ДУК фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига асосан табиий монополия субъектлари томонидан асоссиз қарздорликларни ҳисоблаш ва ундириш билан боғлиқ мурожаатлар кўплаб келиб тушади. Мисол тариқасида, Ўзбекистон Республикаси “Трансйўлқурилиш” компанияси давлат унитар корхонаси Андижон филиалига қарашли Шахрихон асфальтбетон қоришмалар тайёрловчи заводи, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани аэропорти қурилиши ва туман йўлларига асфальтбетон қоришмаларини етказиб бериш мақсадида завод Мўйноқ…