Буюртмачининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
Монополияга қарши курашиш қўмитасига тадбиркорлик субъектларидан кўплаб мурожаатлар келиб тушади. Мурожаатларнинг аксарияти ўтказиладиган давлат харидларига, асосан танлов (тендер) савдолари билан боғлиқдир. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари» тўғрисидаги Қонуннинг 4-моддасида давлат буюртмачисининг касбий маҳорати, асосланганлик, молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлиги, очиқлик ва шаффофлик, коррупцияга йўл қўймаслик принциплари кўрсатиб ўтилган. Афсуски айрим ҳолларда бу принципларга риоя…