Сайёр қабул

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш Қўмитаси ҳамда Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Фарғона вилояти Ахборот кутубхона марказида Қўмита раисининг ўринбосари Б.Умматов иштирокида жисмоний ва юридик шахслар билан сайёр қабул бўлиб ўтди. Ўтказилган сайёр қабул жараёнида тизимнинг асосий вазифалари ҳамда олиб борилаётган ислоҳотлар ва янгиликлар ҳақида маълумотлар келтириб ўтилди. Шунингдек, сайёр қабул давомида тадбиркорлик субъектлари вакиллари…

Форум

«Олиб борилаётган ислоҳотларнинг халқаро рейтингларга таъсири» мавзусидаги III халқаро Рейтинглар Форуми давом этмоқда. Форумда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Қаюмов Асадулла Ўролович ва Стратегик дастурларни ишлаб чиқиш ва энг яхши амалиётларни жорий этиш, халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси мутахассиси Зафар Ғуломов иштирок этишмоқда.

Халқаро ҳамкорлик

Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро Рақобат Тармоғининг навбатдаги 21-йиллик конференцияси давом этмоқда. Конференцияда иштирок этаётган Монополияга қарши курашиш қўмитаси Бошқарма бошлиғи ўринбосари Баҳодир Юсупжанов конференция доирасида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилотининг (ОЭСР) рақобат бўйича катта эксперти Сабин Зигелски билан музокара ўтказди. Ушбу музокаралар давомида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилотининг (ОЭСР) ҳамда Монополияга карши курашиш…

Истеъмолчилардан ортиқча ундирилган пуллар мажбурий тартибда қайтарилади.

Бугунги кунда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан назоратга олинган. Қўмита томонидан тадбиркорлар ва истеъмолчиларнинг хақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Монополияга қарши курашиш қўмитасига тадбиркорлик субъектларидан кўплаб мурожаатлар келиб тушади. Мурожаатларнинг аксарияти табиий монополия субъектлари томонидан асоссиз қарздорликлар ҳисоблаш ва ундиришдир. Биргина мисол тариқасида, Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани Шўр-сув шаҳарчасида…

Халқаро ҳамкорлик

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев ва Бошқарма бошлиғи ўринбосари Баҳодир Юсупжанов Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро Рақобат Тармоғининг навбатдаги 21-йиллик конференциясида иштирок этишмоқда. Унда дунёнинг 130 дан ортиқ давлатларнинг монополияга қарши курашиш органлари иштирок этиб, рақобат сиёсати ва монополияга қарши курашиш соҳасининг энг долзарб муаммолари ва ечимлари муҳокама қилинади ҳамда истиқболдаги…

Масжидларга ҳисобланган ортиқча қарздорликлар қайтарилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан режага асосан ҳудудларда электр таъминоти корхоналарининг электр энергияси учун тарифларни тўғри қўлланилганлиги юзасидан ўрганишлар ўтказилмоқда. Қўмитанинг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси режасига асосан жорий йилнинг апрель ойида ўтказилган ўрганишда “Андижон ҲЭТК” АЖ томонидан вилоятдаги диний ташкилотларга, шу жумладан, масжидларга 2019-2021-йилларда электр энергияси учун белгиланган тарифлар…