Аҳолига эхтиёжлари учун иссиқлик энергияси етказиб беришда истеъмол қилинаётган электр энергияси қандай тартибда ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажмлари ва қўлланилган тарифларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 153-банди иккинчи хат бошисида аҳолига электр энергияси…