Маълумки, бугунги кунда юридик ва жисмоний шахсларнинг ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) унда кўрсатилган ер участкасига, бинога ёки иншоотга, мулк шаклидан қатъи назар, ўрнатиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат яъни реклама жойининг паспорти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан берилади.
Рақобат қўмитаси ҳамда унинг ҳузуридаги Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази давлат унитар корхонаси ва ҳудудлардаги ташқи рекламани мувофиқлаштириш бўлинмалари билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 428-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда ўрганишлар олиб борилди.
Мазкур ўрганишлар натижасида ўзбошимчалик билан ўрнатилган ҳамда эски намунадаги ташқи рекламалар жойининг паспортларини қарор талабларига мослаштириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.
Хусусан, 16 мингдан ортиқ реклама соҳасида фаолият кўрсатаётган иштирокчиларга ташқи реклама конструкциялари учун реклама жойининг паспортлари тақдим этилди.
Жумладан,
11,2 мингдан ортиқ паспорт транспорт воситалари учун;
4,6 мингдан ортиқ паспорт эски реклама жойларини янгисига алмаштириш бўйича;
1 000дан ортиқ паспорт хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотлар учун.
Қўмита ва унинг ҳузуридаги «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» ДУК томонидан ушбу йўналишдаги амалий ишлар мунтазам давом этмоқда.