15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари кунига бағишланган халқаро конференция ўз ишини бошлади
🟢 Айни пайтда Рақобат қўмитаси томонидан 15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан ташкил этилган халқаро конференция “RENESSANS” кино уйида бўлиб ўтмоқда.
Тадбир ҳамкори – German Sparkassentiftung for International Cooperation.
Тадбирни Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари У.Давлатов очиб берди. У ўз нутқида истеъмолчилар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, бозорларда адолатли ва шаффоф муносабатларни таъминлаш, шунингдек аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири эканини таъкидлади.
🔘Тадбир доирасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли ўртасида ҳуқуқий ва молиявий маданиятни юксалтириш, шунингдек адолатли ва барқарор истеъмол муҳитини шакллантиришга қаратилган ташаббуслар муҳокама қилинмоқда.








