15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармалари томонидан жойларда ўқув-семинарлар ташкил этилди.
📍 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
Қўмита ходимлари томонидан Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиалида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга истеъмолчилар ҳуқуқлари ва уларнинг ҳимояси, ҳуқуқлар бузилган тақдирда қай тартибда мурожаат қилиш лозимлиги ҳақида тушунчалар берилди. Учрашув қизиқарли ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди.
📍 АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
Андижон вилоятидаги Қўқон университети Андижон филиали (KUAF) ҳамда Андижон давлат чет тиллари институтида Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишланган давра суҳбатлари ташкил этилди.
Тадбирларда Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармаси вакиллари, институт раҳбарияти ва талабалар иштирок этди. Суҳбат давомида талабаларга истеъмолчилар ҳуқуқлари, сифатли ва хавфсиз маҳсулотлардан фойдаланиш, ишончли маълумот олиш ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имкониятлари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, онлайн харидлар пайтида эҳтиёткорлик чоралари, сифатсиз маҳсулотга дуч келганда мурожаат қилиш тартиби ҳам тушунтирилди. Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.
📍 БУХОРО ВИЛОЯТИ
Бухоро вилоятида Бухоро давлат педагогика институти, Бухоро инновацион тиббиёт институти, Бухоро халқаро университети ҳамда Бухоро давлат техника университетида Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари кунига бағишланган ўқув-семинарлар ва учрашувлар ташкил этилди.
Тадбирларда талабаларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, молиявий хатарларни аниқлаш, фирибгарликдан ҳимояланиш, электрон савдо платформалари орқали харид қилишда савдо қоидаларига риоя этиш масалалари юзасидан тавсиялар берилди.
Шунингдек, Жондор туман тиббиёт бирлашмаси ва “School of Genius” хусусий мактабида ҳам “Молиявий саводхонлик” мавзусида семинарлар ўтказилди.
📍 СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Гулистон тиббиёт техникуми талабалари учун 15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари кунига бағишланган семинар ташкил этилди.
Тадбир давомида талабаларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳуқуқлар бузилган тақдирда мурожаат қилиш тартиби ҳақида тушунчалар берилди. Учрашув қизиқарли ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Шунингдек, вилоятдаги таълим муассасаларида бундай тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
📍 СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
Сурхондарё вилоятидаги тарғибот тадбирлари доирасида Термиз тиббиёт академиясида “Молиявий саводхонлик” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинар давомида ёшларга молиявий хизматлар соҳасида истеъмолчи ҳуқуқлари, молиявий хатарларни аниқлаш, шахсий молиявий масалаларни тўғри юритиш ва фирибгарликдан ҳимояланиш масалалари бўйича тушунтиришлар берилди. Тадбир якунида талабаларнинг саволларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Барча фуқароларни истеъмолчилик маданиятини оширишга ва ўз ҳуқуқларини билишга чорлаймиз!








