Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси 5-декабрь –Бутунжаҳон рақобат куни муносабати билан мамлакатимизда рақобат ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчиликнинг кенг тарғиб қилинишини таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг рақобат тўғрисидаги, табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчилик бўйича ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини юксалтириш, товар ва молия бозорида ўзаро рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатчига зарар етказадиган ёки етказиши мумкин бўлган ҳаракатларни амалга оширишининг олдини олиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқени суиистеъмол қилишининг, “картель” келишувлари ва тил бириктиришларга қарши курашишни ҳамда инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлаш ва уларга чек қўйишни янада жадаллаштириш, бу борада Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, танлов (тендер) савдоларида ва иқтисодий концентрацияга оид монополияга қарши талабларнинг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида “Рақобат билан ривожланиш сари” номли журналист ва блогерлар ҳамда соҳа қизиқувчилари ўртасида танлов эълон қилади!
Танлов иштирокчилари: журналистлар ва блогерлар ва соҳага қизиқувчилар.
Танлов иштирокчилари қуйидаги йўналишларда ғолиб бўлишлари мумкин:
Телевидение йўналиши бўйича
– Энг яхши репортаж
Босма нашр йўналиши бўйича
– Энг яхши мақола
Интернет нашр йўналишида
– Энг яхши мақола
Блогерлар орасида
– Энг оммабоп ва қизиқарли блогпост
Танлов материалларининг тили: ўзбек, рус, инглиз
Танлов шартлари қуйидагилардан иборат:
- танловга тақдим этиладиган материаллар 2021-йилнинг 1-январидан 25-ноябригача бўлган давр оралиғида босма ёки электрон ОАВда, шу жумладан ижтимоий тармоқларда, теле-эфирларда ёки шахсий блогларда эълон қилинган бўлиши лозим;
- танловга тақдим этиладиган материалларда асосий мавзуга оид муаммолар ёритилган бўлиши керак;
- илмий ишлар, семинар, тренинг, конференсия, давра суҳбатлари учун тайёрланган материаллар қабул қилинмайди;
- ҳар бир иштирокчидан 3 тагача материал қабул қилинади;
Танловда иштирок этиш учун 2021-йилнинг йилнинг 5 ноябрь кунидан 30 ноябрь куни соат 18: 00 гача tanlov@antimon.gov.uz электрон почтасига қуйидаги маълумотлар юборилади:
- Иштирокчи ҳақида маълумот;
- Иштирокчининг фотосурати;
- Танловда иштирок этувчи материал (Word дастурида ёзилган матн ёки видео/фотофайл, файлнинг ўзи ёки у жойланган сайт/файл манбасига ҳавола).
Барча материаллар эълон қилинганлиги тўғрисида скриншот, пдф-нусха, ҳавола билан тасдиқланиши ҳамда жорий йил 1-январдан 25-ноябргача бўлган давр оралиғида ёритилган материаллар бўлиши шарт.
Ғолиблар мустақил ҳакамлар ҳайъати томонидан баллик система асосида қуйидаги мезонлар бўйича аниқланади:
– Яхши тадқиқ этилган, мазмундор материал
– Мисоллар ва ишонарли фактларга асосланган материал
– Ғояси аниқ ифодаланган материал
– Креатив ёндашув
– Ёритишдаги маҳорат
– Ижтимоий тармоқлар ёҳуд ОАВ орқали оммалашгани.
Ғолибларни тақдирлаш
Ҳар бир йўналиш бўйича танлов ғолиблари жорий йилнинг декабрь ойида Бутунжаҳон рақобат куни арафасида эълон қилинади ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
1-ўрин – ноутбук;
2-ўрин – планшет;
3-ўрин – уяли алоқа воситаси.
Қўшимча маълумот учун: ☎️ (+99871) 207-47-00 (225)