ДОРИ ВОСИТАЛАРИ НАРХЛАРИНИНГ СУНЪИЙ РАВИШДА ОШИРИЛИШИ ОЛДИ ОЛИНАДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “FAIR TECH” ягона ахборот тизими доирасида алоҳида модул ишлаб чиқилди. Бундан кўзланган асосий мақсад истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва фармацевтика соҳасида қонунчилик меъёрларининг истеъмолчи фойдасига ишлашини интерактив усулларда назорат қилишдан иборат. Ушбу янги тизим бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш онлайн тарзда тезкор амалга оширилади…

“Коррупцияга қарши курашиш ҳар биримизни бурчимиз” мавзусида ўқув семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумга ҳамда Қўмитанинг ички аудит, коррупцияга қарши комплаенс ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармасининг 2020 йил 1-ярим йиллик иш режасига асосан, Қўмита тизими ходимларини коррупцияга қарши курашиш соҳасида билим ва кўникмаларини ошириб бориш мақсадида ўқув…

Истеъмолчилар айрим хизматлар учун воситачилик тўловидан озод этилмоқда

Сир эмаски, шу кунгача истеъмолчилар айрим товар (хизматлар) учун банклар ва тўлов тизимлари (тўлов ташкилотлари) орқали тўловни амалга оширганда қўшимча ҳақ ундириб келинган. Мисол учун, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, соғлиқни сақлаш муассасаларига тўловлар, мажбурий ижро учун тўловлар, коммунал хизматлар учун тўловлар ҳамда ИД-картаси ёки хорижга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун истеъмолчидан қўшимча…

“ИСТEЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ТАРҒИБОТИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан жойларда тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Жумладан, Қўмитанинг Фарғона, Жиззах, Навоий ва Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармалари томонидан аҳолининг ҳуқуқий билими ва истеъмол саводхонлигини оширишга қаратилган бундай тадбирларда кенг…

Ўзбекистонда “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ижросининг таъминланиши, тизимда амалга оширилаётган ишлар

Бугун 26 апрель Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни (1996–йил 26–апрель) қабул қилинган бўлиб, бугун роппа-роса 27 йил бўлди. Шу муносабат билан, бугунги брифингда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан жорий йилнинг 1-чораги давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган асосий ишлар ҳақида маълумот бериб ўтаман. Хабарингиз…

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан ҳудудларда тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан ҳудудларда тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Навбатдаги тадбир Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ўтказилди. Тадбирда аҳолининг истеъмол маданияти ва ҳуқуқий саводхонлиги, тизимда олиб борилаётган ишлар ҳамда савдо, ишлаб чиқариш, иш ва хизмат кўрсатишнинг барча йўналишларида истеъмолчиларнинг…

ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ  ДЕМОКРАТИК РИВОЖЛАНИШНИНГ МУҲИМ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИДИР

Янгиланаётган Конституция такомиллашган янги ҳужжат, уни жамиятдаги реал воқеликка, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги улкан марраларга мослаштириш бугунги куннинг асосий талабларидан бири. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси билан ҳамкорликда “Янгиланаётган Конституция  демократик ривожланишнинг муҳим ҳуқуқий пойдеворидир” мавзуида тарғибот тадбирини ўтказди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Олий…

Қўмита томонидан мамлакатимизда рақобат муҳитини янада ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА  

Қўмита томонидан мамлакатимизда рақобат муҳитини янада ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА   Қўмита томонидан мазкур йўналишда бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Жумладан: Иқтисодиёт соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш йўналишида олиб борилаётган ишлар тўғрисида.             Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва амалдаги ҳужжатларни рақобат муҳитига таъсирни баҳолаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар…

«Давлат харидларида тил бириктириш ҳолатларига қарши курашиш» мавзусида давлат харидлари соҳасида масъул органларнинг мутасадди ходимлари учун ўқув-семинар

Бугун 16 март куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) томонидан «City Palace Tashkent» меҳмонхонасида «Давлат харидларида тил бириктириш ҳолатларига қарши курашиш» мавзусида давлат харидлари соҳасида масъул органларнинг мутасадди ходимлари учун ўқув-семинар бўлиб ўтди. OECD Рақобат бошқармаси бошлиғи ўринбосари Антонио Капобианко бошчилигидаги делегация вакиллари томонидан мазкур…

15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни (матбуот анжумани)

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: муаммо ва ечимлар 15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни 2022 йил якунлари бўйича матбуот анжумани Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 2023-йил 14-март куни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: муаммо ва ечимлар” мавзуида конференция ўтказилди. Ўзбекистон…